Listos ya en el backstage de #kilómetrosdepizza en el Vintage Food Festival de #parquesur. Vamos que nos vamos¡ #marquinetti @gustavoamarquina #lapizzaesaltacocina
3 Comments Download

People Also Viewed

2018/2019 йилги янги ўқув йилидан эътиборан Ўзбекистон ўқувчилари ягона стандартда ва бир неча намунада ишлаб чиқилган мактаб формаларига ўтади. Бу мавзу эса, келажак авлод тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота-она учун қизиқ мавзудир. Шу муносабат билан Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ҳам айнан мактаб формаларига бағишланди. Таъкидланишича, президентнинг ягона мактаб формасини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бўйича билдирган таклифидан сўнг, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Халқ таълими вазирлиги, психологлар, етакчи дизайнерлар ва шу соҳа мутахассисларини жалб этиб, мактаб формаларининг бир неча намунаси яратилди. Улар ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар, кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилиб, энг кўп маъқулланган 10 турдаги мактаб формаси синовдан ўтказилди. Бунинг учун Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги 91-умумтаълим ва Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги 4-умумтаълим мактаби танланди. Бундан ташқари, ота-оналар орасида мактаб формаларига доир махсус сўровнома ҳам ташкил этилган бўлиб, 10 намунадан қай бирини якуний форма сифатида танлаш сўровнома натижасига кўра аниқланади. Мактаб формалари 1-4, 5-8 ва 9-11 синф ўқувчилари учун алоҳида-алоҳида формалар шаклида 3 ёш тоифаси бўйича ишлаб чиқарилади. Сессияга таклиф этилган ота-оналар синовдаги мактаб формалари борасида ўз фикрларини билдиришди. Айрим жиҳатлари, хусусан яхши дазмолланмаслиги бўйича мутахассис фикрларини сўрашди. Умуман олганда, аксар ота-оналар формаларнинг сифати яхшилиги, материали 100 фоиз пахта хомашёсидан экани, ташқи кўринишини юқори баҳолашди. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси бўлим бошлиғи ўринбосари Замира Суюнованинг таъкидлашича, танланган мактаб формаларини барча мактабларга янги ўқув йилигача етказиб бериш борасида барча ишлар амалга оширилмоқда. “Уюшманинг бу борадаги имконияти етарли. Мактаб формаларини ўз вақтида етказиб беришда ҳеч қандай муаммо ёки узилишлар бўлмайди”, - деди З.Суюнова. Қолаверса, Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда, кўп фарзандли ота-оналарга мактаб формаларини харид қилишлари учун қисқа муддатли истеъмол кредитлари тақдим этиш режалаштирилмоқда.

“Se não faz bem deixa ir...”🍃 @soleaguapraia

who gives a fuckkkk . . . . . . . . . . . . . . . . . #fun #amazing #gorgeous #cute #music #beautiful #edm #beautiful #makeup #meme #sexy #vegan #ableton #like4like #followme#tbt #hot #like #followme #igers #picoftheday #photooftheday #gay #queer #lgbtq #love #drag #instagood #instagram #seattle

Anyone can hold the helm when the sea is calm.💗🏝 - Publilius Syrus ☀️🏝

А всё- таки, хорошо возвращаться домой. Особенно, когда дома за окном цветёт сирень 🌸